Онлайн ариза
ЎЗ
Bosh sahifa \ Янгиликлар \ Суд бошқарувчиларини тайёрлаш ҳуқуқи Палатага ўтади

Суд бошқарувчиларини тайёрлаш ҳуқуқи Палатага ўтади

« Back

Суд бошқарувчиларини тайёрлаш ҳуқуқи Палатага ўтади 30.06.2026 00:00

2026 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-78-сон Фармони 7-бандига мувофиқ суд бошқарувчиларини тайёрлашнинг янги тартиби кучга киради.

Суд бошқарувчиларини ўқитиш ҳуқуқи Суд бошқарувчилари палатасига, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига, шунингдек қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа таълим муассасаларига берилади. Ўқув курслари Суд бошқарувчилари палатаси томонидан Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий ўқув дастурлари асосида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ПФ-78-сон Фармоннинг 9-бандига мувофиқ, барча амалдаги суд бошқарувчилари малака аттестати берилган санадан қатъи назар, 2027 йил 1 июлга қадар махсус ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларида қайта тайёрланиши шарт. Кейинчалик малака ошириш мунтазам равишда, камида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Намунавий ўқув дастурлари, курслар жадвали ва рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақидаги маълумотлар Палата томонидан дастурлар тасдиқланишига қараб «Ўқитиш» бўлимида эълон қилинади:

https://uz.assud.uz/obuchenie


Контактлар
Манзил:
100105, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси, 45-уй.
Қайта алоқа
Мутахассисларимиз сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича мамнуният билан маслаҳат берадилар.
Мурожаат мавзуси: *
Юқорига чиқиш