Онлайн ариза
ЎЗ
Bosh sahifa \ Янгиликлар \ ПФ-78-сон Фармон: Ассоциация негизида Суд бошқарувчилари палатасини ташкил этиш маъқулланди

ПФ-78-сон Фармон: Ассоциация негизида Суд бошқарувчилари палатасини ташкил этиш маъқулланди

« Back

ПФ-78-сон Фармон: Ассоциация негизида Суд бошқарувчилари палатасини ташкил этиш маъқулланди 06.05.2026 00:00

2026 йил 6 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармонни имзолади. Ҳужжат тўловга қобилиятсизлик соҳаси ва суд бошқарувчиси касбини ривожлантиришнинг янги босқичини белгилайди.

Фармоннинг асосий қоидаларидан бири — Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифнинг маъқулланганидир. Палата барча суд бошқарувчиларининг мажбурий аъзолигига асосланган, юридик шахс мақомига эга нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда Ассоциациянинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Суд бошқарувчилари учун бу Ассоциациядаги ихтиёрий аъзоликдан Палатадаги мажбурий аъзоликка ўтишни англатади. Палата суд бошқарувчилари реестрини юритади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда намунавий ўқув дастурларини тасдиқлайди, шунингдек ўз аъзоларининг касбий манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади.

Фармонда, шунингдек, барча суд бошқарувчилари 2027 йил 1 июлга қадар махсус ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларида қайта тайёрланиши назарда тутилган. Қайта тайёрлашни ташкил этиш ҳақидаги батафсил маълумотлар «Ўқитиш» бўлимида эълон қилинади.

Палатани расмий қайта номлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни давом этмоқда. Палата аъзолигига қабул қилиш тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади.

ПФ-78-сон Фармоннинг тўлиқ матни расмий Lex.uz порталида ва «Ҳужжатлар» бўлимида жойлаштирилган:

https://lex.uz/docs/8180719


Контактлар
Манзил:
100105, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси, 45-уй.
Қайта алоқа
Мутахассисларимиз сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича мамнуният билан маслаҳат берадилар.
Мурожаат мавзуси: *
Юқорига чиқиш