Онлайн ариза
ЎЗ
Bosh sahifa \ Янгиликлар \ Адлия вазирлигида барча ҳудудлардаги суд бошқарувчилари билан учрашув ўтказилди

Адлия вазирлигида барча ҳудудлардаги суд бошқарувчилари билан учрашув ўтказилди

« Back

Адлия вазирлигида барча ҳудудлардаги суд бошқарувчилари билан учрашув ўтказилди 16.05.2026 00:00

2026 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган суд бошқарувчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилиб, унда 14 та ҳудуддан 150 нафардан ортиқ суд бошқарувчиси, ҳудудий адлия органлари ходимлари ҳамда Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармони ҳамда «Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хусусан, Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчиларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасини ташкил этиш, суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш ҳамда соҳада рақамли технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда суд бошқарувчиларининг янги тартиб-таомиллар, Палата фаолияти, аъзолик, қайта тайёрлаш ва малака оширишга оид саволлари кўриб чиқилди. Иштирокчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Бундай мулоқотлар тўловга қобилиятсизлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жойларда тўғри тушуниш ва самарали татбиқ этиш, шунингдек суд бошқарувчилари билан доимий ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилади.


Контактлар
Манзил:
100105, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси, 45-уй.
Қайта алоқа
Мутахассисларимиз сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича мамнуният билан маслаҳат берадилар.
Мурожаат мавзуси: *
Юқорига чиқиш